Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

6713 19 Май, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 96 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокараларида мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади. 

Музокараларда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилади. 

Давлат раҳбарларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартномалари ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ташриф буюради. 

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали