Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси

26 Июл, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)

Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси

Бошлиқ в.в.б Алламурадов Мухаммадали Хайиталиевич

Қабул кунлари: Сешанба ва Пайшанба  1500 - 1700

Термиз шаҳри, 190100,
Олмазор кўчаси, 42-уй

(0 376) 221-22-80

(0 376) 221-19-22

https://surxondaryoavtoyul.uz/

Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари худудий  бошқармасининг функционал вазифалари

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва саклаш борасида техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлаш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари таъмирлаш ва саклашда участкаларда харакат хавфсизлигини таъминлашга йуналтирилган тадбирларни амалга ошириш;

Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситалари харакатини вақтинча чеклаш ёки тухтатишни жорий этиш бўйича тегишли таклифлар киритиш;

Бош бошқарма таркибидаги корхона ва ташкилотлардаги сафарбарлик тайёргарлиги бўйича улар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш;

автомобиль йўллари, шахарлар ва бошқа ахоли пунктлари кучаларининг ҳисобини юритиш;

автомобиль йўлларининг техник холатига қараб автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашнинг ҳар йилги дастурларини шакллантириш бўйича Муассисга таклифлар киритиш ва тасдиқланган дастурларни амалга ошириш;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шахарлар, шахар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кучаларини таъмирлашнинг хар йилги дастурларини урнатилган тартибда шакллантириш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

вилоят автомобиль йўллари рўйхатини шакллантириш юзасидан Муассисга таклифлар киритиш;

вилоят автомобиль йўллари тармогини такомиллаштириш ва ривожлантириш;

таркибидаги корхона ва ташкилотлар фаолияти мониторингини олиб бориш ва иктисодий тахлил қилиш, шунингдек таркибидаги корхона ва ташкилотларда молия-хўжалик фаолиятини ва мол-мулкдан фойдаланилишини текшириш;

кулай ва хавфсиз харакатни таъминлаш учуй автомобиль йўлларидан фойдаланиш, автомобиль йўлларидан фойдаланишда йўл харакати хавфсизлиги ва фавкулодда вазиятлар органлари билан узаро ҳамкорлик қилиш;

фукароларни кабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг огзаки ва ёзма мурожаатлари ўз вактида ва тўлиқ куриб чиқилишини таъминлаш, улар бўйича қарорлар кабул қилиш ва ариза берувчиларга қонун хужжатларида белгиланган муддатда жавоблар юбориш;

вилоят умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини саклаш, жорий таъмирлаш, табиий офат окибатларини олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда жихозлаш (техника, машина-механизмлар, технологик ускуналарни харид қилиш) ишлари бўйича буюртмачилик вазифасини амалга ошириш ҳамда сифати устидан назоратни олиб бориш;

вилоят ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шахарлар, шахар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кучаларини лойихалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштириш;

вилоят умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва саклаш устидан техник кузатиш;

вилоят умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини саклаш ва жорий таъмирлашда кулланадиган йўл-курилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг сифати устидан назорат қилиш;

вилоят ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шахарлар, шахар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кучалари тармогини ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан шахарлар ва туманларнинг бош режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

автомобиль йўллари соҳасида техник жихатдан тартибга солиш борасидаги норматив хужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича Муассисга таклифлар киритиш;

автомобиль йўллари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойихаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

автомобиль йўлларини лойихалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва саклаш соҳасида илмий-тадкикот ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;

йўл курилишини прогнозлаштириш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишнинг замонавий усуллари талабларига мувофиқ автомобиль йўллари соҳасида малакали кадрлар тайёрланишини, кайта тайёрланишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг олинган назарий билимларини ишлаб чикариш амалиётида мустахкамлаш максадида соҳага оид таълим муассасалари билан узаро ҳамкорлик қилиш;

вилоят ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шахарлар, шахар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кучаларининг мавжуд тармогини таъмирлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган холда йўл таъмирлаш ишлари манзил руйхатларини ишлаб чиқиш ва куриб чиқиш учун Муассисга киритиш;

ишлаб чикаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аник иш бажарувчини танлаш, иш хаки тулашни урнатилган тартиб ва усулларни куллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий химоялаш, шунингдек атроф-мухитни мухофаза қилиш талабларини бажарилишини ва табиий ресурслардан окилона фойдаланишни назорат қилиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва саклаш ишлари маблагларидан самарали фойдаланиш ва уларни автомобиль йўлларининг аҳамияти бўйича амалдаги қонунчилик талаблари асосида йуналтириш ишларини мувофиқлаштириш.

низомни юклаб олиш (pdf, 167 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали