Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида Янгиланган "Дастлабки Экологик Экспертиза" ҳисоботи.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли "Ўзбекистон
Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига мувофиқ Сурхондарё
вилоятидаги 4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг
5-70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой –
Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида амалга оширилмоқда.
ОТБнинг ҳимоя чоралари йўриқномаси (2009й.) талабларига биноан мазкур лойиҳа доирасида "Дастлабки Экологик Экспертиза" ҳисоботи ОТБ томонидан ёлланган Техник Кўмак Консультанти томонидан тайёрланди (ўзбек ва инглиз тилларида).