Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Тадбиркорлар ва манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

11609 23 Апрел, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 122 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги 59-сонли "2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооператсия биржасини ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги корхоналар жорий йилнинг 29 апрел - 1 май кунлари "Ўзекспомарказ" МКМ ҳудудида ўтказиладиган тармоқ саноат ярмаркасида иштирок этади.

Ярмарканинг асосий мақсади – соҳада фаолият юритувчи корхоналарга ишлаб чиқаришдаги узоқ муддатли ўзаро алоқаларда ҳамда қайта ишланган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни, тайёр маҳсулотларни етказиб беришда кўмаклашиш, шунингдек, тармоқ ва тармоқлараро кооператсияни ривожлантириш йўли билан янгитдан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишишдир.

Тармоқ саноат ярмаркасида "Ўзавтойўл" ДАК таркибидаги корхоналардан ташқари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" ҳамда "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмалари тизимларига кирувчи корхоналар, шунингдек, кичик ва хусусий бизнес вакиллари қатнашиб, ишлаб чиқариш салоҳиятларини намойиш этишади.

  Корхона ва ташкилотлар ўзларининг техник ва технологик имкониятларини янада яққол намойиш этишлари учун уч кун мобайнида улар томонидан тақдимотлар ўтказилади.

Ярмарка ўтказилаётган кунларда "Ўзавтойўл" ДАК таркибидаги корхоналар томонидан 32 турдаги маҳсулотлар намойиши ташкил этилади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали