Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

10827 15 Декабр, 2014 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 94 Kb)

Ҳурматли жаноблар!

"Ўзавтойўл" Давлат акциядорлик компанияси Сизларни

"Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар учун умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмир этиш учун йўл-таъмир техникалари сотиб олиш" инвестицион лойиҳасини тадбиқ этиш доирасида, компания тизимидаги корхоналар учун йўл-таъмир техникалари сотиб олиш учун танловда иштирок этишга таклиф этади.

Танловда иштирок этиш учун сотиб олиниши мўлжалланаётган, қуйида рўйхати келтирилган техникалар бўйича расмий буюртма берилиши лозим. Айнан шу позициялар бўйича техникалар танлов асосида сотиб олинади:

Техникалар номланиши Сони

17 тн гача булдозер 75

22 тн гача булдозер 16

Пневмоғилдиракли каток (14-16 тн ) 76

8 тн оғирликдан кам бўлмаган вибракаток 109

500 мм ли йўл фрезаси 74

Ўртача турдаги автогрейдер 167

Гусенитсали экскаватор (1,2-1,5 м3) 48

Ғилдиракли экскаватор (1,0 м3) 94

Автокран 30 тн 30

Автокран 50 тн 15

3,0 м3дан кам бўлмаган фронтал юк ташувчи 108



Танловда юқоридаги техникаларни бевосита ишлаб чиқарувчи ёки шу маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган фирма ва компанияларнинг Ўзбекистон Республикасидаги расмий дистрибютерлари, шунингдек, юртимиз ҳамда хорижий ташкилот ва фирмалари иштирок этишлари мумкин. Улар маҳсулотлари учун: тегишли сертификатга, йўл-таъмир техникаларини тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича тажрибага, юксак малакали мутахассислар ва махсус мослаштирилган ускуналарга, эҳтиёт қисмлари учун махсус омборхонага эга бўлишлари талаб этилади.

Етказиб берилаётган маҳсулотлар, уларнинг маркировкаси ва қадоғИ ИСО 9001 (ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи давлатнинг ушбу стандартга тенглаштирилган) сифат стандартига жавоб берадиган, техникалар Ўзбекистонда эксплуататсия қилинишида иқлим шароитининг ўзига хосликлари эътиборга олинган ҳолда юқори сифат кўрсаткичига эга бўлиши талаб этилади.

Маҳсулотларнинг кафолат муддати 1 йилдан кам бўлмаган ва ёхуд эксплуататсия қилинишидан бошлаб 1500 мото соатга эга бўлиши лозим.

Танлов жараёнларида: қайта ташкил этилаётган (бўлинаётган ёки бирлашаётган); тугатиш ва банкрот ҳолатидаги; мол-мулкига таъқиқ қўйилган; бир-биридан молиявий, холдинг шаклларида муассислик жиҳатлари билан ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий боғлиқ бўлган талабгорлар иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Тўлов ва етказиб бериш шартлари, шунингдек, квалификатсиядан ўтганликка қўйиладиган батафсил маълумотлар, таклиф ҳужжатларини тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича барча маълумотлар танловга қатнашиш бўйича даъвогарларнинг буюртмасида акс этган.

Танловда иштирок этиш учун ТҚБ (танловда қатнашиш буюртмаси) ни қуйидаги манзилдан сўраб олиш мумкин: Тошкент ш., Мустақиллик кўчаси 68-уй, "Ўзавтойўл" ДАКбиноси, 217-хона. (мўлжал метронинг Ҳамид Олимжон бека–и. Тел.: (+998 71) 237-26-05, факс: (998 71) 239-14-06. Э-маил: инфо@узавтоюл.уз.

Таклифларни қабул қилишнинг сўнгги муддати – 2014 йил 29 декабр, Тошкент вақти билан 17-00.

Ҳамкорликдаги ишингизга омад тилаймиз.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали