"Тахтақорача" (Китоб) довони очилиши тўғрисида
М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" (Китоб) довонидан
ўтган қисмларида 2020 йилнинг 4 январь куни
кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт
воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Бугун 2020 йил 5 январь куни соат 8:30 да М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмларида автотранспорт ҳаракати йўлга қўйилди.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати