ТЕНДЕР ЎТКАЗИШ УЧУН ТЕХНИК ТОПШИРИҚ
"O'ZYO'LBUTLASH" Республика таъминот бошқармаси унитар корхонаси томонидан БНД 60/90 маркали йўлбоп битум харид қилиш бўйича ТЕНДЕР ЎТКАЗИШ УЧУН ТЕХНИК ТОПШИРИҚ
Харид қилинадиган товарнинг номи ва маркаси : БНД 60/90 маркали йўлбоп ёпишқоқ нефт битуми
Буюртмачининг тўлиқ номи: "O'ZYO'LBUTLASH" Республика таъминот бошқармаси унитар корхонаси
Буюртмачининг юридик ва электрон манзили: Тошкент шаҳри Зиёлилар кўчаси 42 – уй, Индекси 100170 эл.почта: "uzdorkomplekt@mail.ru"
Тендер ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри Зиёлилар кўчаси 42 - уй
Товар тўғрисида изоҳ: Йўлбоп ёпишқоқ нефт битуми автомобиль йўлларининг қопламасини ётқизиш учун тайёрланадиган асфальтбетон қоришмаси учун сарфланувчи асосий маҳсулот.
Товарнинг техник тавсифи: ГОСТ- 22245-90
Товарнинг етказиб бериш шартлари: СIP (Инкотермс 2010) Ўзбекистон худудидаги йўналиши ва манзили ҳар бир партия учун қўшимча равишда белгиланади
Товар миқдори: 100 000,0 (юз минг) тонна
Етказиб берувчига қўйиладиган талаблар: Норизидент, норматив хужжатларда белгиланган сифатга жавоб бериши, етказиб бериш графигига қатъий амал қилиш, етказиб бериладиган ҳар бир партия товарнинг келиб чиқиш сертификати бўлиши шарт
Тижорат таклифларини тақдим этиш шартлари : Тижорат таклифлари етказиб берувчининг расмий бланкасида корхона муҳри ва раҳбаринг имзоси билан асл нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар DHL экспресс почтаси орқали ва сканер қилинган нусхалари электрон почта орқали тақдим этилиши шарт
Тижорат таклифига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши шарт
1.Етказиб берувчи тўғрисида маълумот (реклама проспектлари кўринишида);
2.Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
3.Етказиб берувчининг битум ишлаб чиқарувчи билан ўзаро тузилган шартномаси асл нусхаси ёки нотариал тасдиқланган нусхаси
4.Товарнинг нархи;
5.Ҳар ойда етказиб бериш муддатлари ва миқдорлари;
6.Битум ишлаб чиқарувчи заводнинг квалификация сертификати;
Молиялаштириш манбайи: "O'ZYO'LBUTLASH" РТБ УК нинг айланма маблағлари
Тўлов шартлари ва шакллари: Контракт шартларига асосан
Харид қиймати: Бозор конъюнктурасига қараб белгиланади
Етказиб бериш муддатлари: 2021 йил 1 мартдан - 30 октябргача
Етказиб бериш графиги: Ҳар ой 12 500 тоннадан
Хужжатларни қабул қилиш муддати: 30 январ 2021 йил
Маълумотлар олиш бўйича масъул шахс: Турсунов Нодир Бақоевич тел. +99897 773 13 57