Тендер савдоларида қатнашиш учун эълон
Сана: |
2021 йил 9 Сентябрь |
Қарз битими номери ва номи: |
53312-001-UZB: 4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль
йўлининг 5 - 70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон –
Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128 - 174 км қисмини реконструкция
қилиш лойиҳаси |
Шартнома номери ва номи: |
i) SRRP/CW-01: 4Р105 автомобиль
йўлининг 5 – 37,5 км қисмини реконструкция қилиш, шунингдек WIM тизимини лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш. ii) SRRP/CW-02: 4Р105
автомобиль йўлининг 37,5 – 70 км қисмини реконструкция қилиш iii) SRRP/CW-03: 4Р100 автомобиль йўлининг
128 – 174 км қисмини реконструкция қилиш, шунингдек WIM тизимини лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш. |
Таклифларнинг қабул қилиниш
якуний муддати: |
2021
йилнинг 8 ноябрь, соат 15:00 гача (Тошкент вақти билан) |
Ўзбекистон Республикаси томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) маблағлари ҳисобидан 106,4 км узунликдаги 4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг 5 - 70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128 - 174 км қисмини цемент-бетон қопламали йўлга ўтказган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасини молиялаштириш сўралган. Ушбу маблағнинг бир қисми қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича шартнома тўловларига йўналтирилади.
Тендер иштирокчилари тендер ҳужжатларида кўрсатилган бир ёки бир нечта шартномалар бўйича қатнашишлари мумкин. Агар бир нечта шартнома тузиладиган бўлса, чегирмалар беришни истаган иштирокчиларга рухсат берилади, агар ушбу чегирмалар таклиф хатига киритилган бўлса.
Автомобиль йўллари қўмитаси (Буюртмачи) муносиб қатнашчилардан қуйидаги йўлларни қуриш ва якунлаш ишлари ("ишлар") учун муҳрланган таклифларини топширишга таклиф қилади. Қурилиш ишларининг умумий тавсифи ва тендер қатнашчиларининг асосий малака мезонлари қуйида келтирилган (қўшма корхона сифатида фаолият олиб бораётган корхоналарга ушбу мезонларни қўллаш усули тендер ҳужжатларида батафсил келтирилган). Шартнома бўйича ҳар бир белгиланган Лот доирасида қурилиш ишларини бажариш муддати 730 кунни ташкил қилади.