Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Тошкент шаҳар ҳокими иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди

7844 8 Ноябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 101 Kb)


Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йилнинг 7 ноябрда имзоланган "Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 10 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида, 12 ноябрдан турар-жой биноларида мунтазам иситишга киришилади. Бу ҳақда Тошент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти хабар берди. 

Ушбу қарорга кўра, "TOSHKENT ISSIQLIK ELEKTR MARKAZI" АЖ, "Toshkent issiqlik markazi" ДУК, "Тошиссиққуввати" ДУКга марказлашган иссиқлик тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 2017 йил 9 ноябрдан Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси топширилди. 

Шунингдек, "TOSHKENT ISSIQLIK ELEKTR MARKAZI" АЖ, "Toshkent issiqlik markazi" ДУК, "Тошиссиққуввати" ДУКга Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсуми даврида узлуксиз табиий газ, сув таъминоти ва электр энергиясини етказиб бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди. 

Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ва аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишига йўл қўймасликни назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали