Тошкентдаги таъмирланадиган кўчалар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги "Тошкент
шаҳридаги магистрал кўчаларни модернизатсия ва реконстуктсия қилиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида"ги 227-сонли қарори билан 2015-2016 йиллар
давомида пойтахтнинг реконструктсия қилинадиган ва таъмирланадиган магистрал кўчалари
рўйхати тасдиқланди.
Ҳукуматнинг мазкур ҳужжати билан шаҳарнинг магистрал кўчаларидаги реконструктсия қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, ҳудудларнинг меъморий қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича буюртмачи сифатида – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, бош лойиҳачи ташкилот сифатида эса "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК белгиланди.
Қарорга асосан пойтахтдаги рўйхатга киритилган магистрал кўчаларнинг реконструктсияси ва таъмири, ҳудудларнинг меъморий қиёфаси янгиланиши ҳамда ободонлаштирилишининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича - Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва "Ўзавтойўл" ДАК раҳбарияти шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилди.
Тасдиқланган рўйхатга кўра, Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон, Тараққиёт, Дўстлик кўчаларидаги - модернизатсия ва реконструктсия ишлари, мазкур ҳудудларнинг меъморий қиёфаси янгиланиши ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, трамвай йўлларини олиб ташлаш, ёритувчи ускуналарни таъмирлаш каби ишлар 2015 йил охиригача ўз якунига етади.
Бобур
кўчасининг – аеропорт ҳудудидан Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми; Нукус кўчасининг
– Бобур кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми ва Мустақиллик кўчасигача;
Афросиёб кўчасининг – Шароф Рашидов кўчасидан то Нукус кўчасигача бўлган қисми;
шунингдек, Амир Темур кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Қулоқтепа кўчасигача бўлган
қисмидаги модернизатсия ва реконструктсия ишлари эса -
2015-2016 йиллар давомида амалга оширилади.
"Узавтоюл" АК Матбуот хизмати