Туркия Президенти Тошкентга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўған 29 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ўтган йилги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, барча соҳалардаги алоқаларга кенг йўл очган эди. Ўзбекистон ва Туркия халқи бу галги музокаралардан ҳам катта натижалар кутмоқда.