Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Вазир, Ҳоким ва ёшлар учрашуви

3716 10 Июн, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 317 Kb)


Жорий йилнинг 10 июнь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳардаги  7-сонли "Болалар мусиқа ва санъат мактаби"нинг фаоллар залида Автомобил йўллари қўмитаси раҳбарияти ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари иштирокида шаҳар ёшлари билан норасмий равишда учрашув бўлиб ўтди. 


"Ёшлар ойлиги" муносабати билан ташкил этилган учрашувда Зарафшон шаҳри ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар ҳамда ёшлар ўртасидаги муаммолар ўрганилди.

Бундан ташқари учрашув якунида "Ёшлар дафтари"га киритилган кам таъминланган ёшларга келажакда ўз иш фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда иш билан банд бўлишлари мақсадида тикув машиналари совға қилинди.


Шунингдек тадбир давомида ўзини фаоллиги билан тенгдошларидан ажралиб турган ёшларга уларни рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалари топширилди.


Шу билан бирга, бугунги кунда ёшларни спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини ошириш ҳамда ишчанлик қобилиятини юксалтириш мақсадида Қўмита ташаббуси билан таъсис этилган Навоий вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тизим ташкилотлари ўртасида ўтказилган спортнинг футбол тури бўйича бош бошқарма кубоги фахрли биринчи ўринни эгаллаган "Навоийкўкалам" УК ёшларига топширилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали