Автомобиль йўллари қўмитаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида тузилган келишувга асосан "А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси тугрисидаги маълумот.
Автомобиль йўллари қўмитаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида тузилган келишувга асосан "А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳада 2020-2025 йиллар давомида 240 км узунликдаги 2 полосали асфальтобетон йўлини 2 полосали цементобетон йўлига ўтқазиш билан реконструкция қилиш режалаштирилган. Шу сабабли, лойиҳа доирасида ОТБ талабларига асосан "Ер ажратиш ва кўчириш режаси" (LARP) ҳисоботи ишлаб чиқилди. Қайта кўчириш режаси лойиҳа доирасидаги мажбурий бузилишни баҳолаш ва қабул қилиш тадбирлари, ҳамда аниқ белгиланган муддатлар ва бюджет ҳисобини ўз ичига олади.
Ушбу хужжат, 2019 йилининг сентябрда саналанган бўлиб, Ўзбекистон Республикасидаги ОТБ лойиҳаси учун тақдим қилинган.