Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Халқаро илмий-техник анжуман

8488 27 Ноябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 90 Kb)

24 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Йўл транспорти ва мухандислик коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-техникавий анжуман бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.Абдувалиев, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори О.Рисқулов ва бошқалар сўзга чиқишиб, бугунги кунда йўл транспорти ва мухандислик коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Анжуманда Европа ҳамда МДҲ олий ўқув юртларидан 30 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этишди. Тадбир жараёнида Корея Республикаси, Руминия, Россия Федерацияси ва Белоруссия давлатлари университетлари билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Шу билан бирга Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти – Халқаро автомобиль йўллари таълими ассоциацияси аъзолигига қабул қилинди.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали