Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир

17713 7 Март, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 410 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Йиғилишни очган қўмита раиси А.Абдувалиев қўмита марказий аппаратида ҳамда тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами – 8 март айёми билан қутлади.

Дарҳақиқат, барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб муҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради.


Тадбир давомида қайд этилганидек, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.


Тадбир сўнгида автомобиль йўллари соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали