Хоразмдаги кўкаламзорлаштириш суръатлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида кўплаб вазифалар қатори Урганч-Шовот йўналиши бўйича кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича ҳам кўрсатма берган эди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан, қўмита таркибига кирувчи "Хоразмйўлкўкалам" унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида қатор ишлар бажарилди. Жумладан, мазкур давлат аҳамиятидаги 4Р-159 "Урганч ш. – Шовот ш. – Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг 0-30 километрларига 17 минг тупдан зиёд турдаги, яъни катальпа, япон сафораси, терак, можевельник, қайрағоч хамда юка каби ва бошқа дарахт ҳамда турли гул кўчатлари экилди.
Кўкаламзорлаштириш ишлари 2019 йилнинг баҳор мавсумида ҳам давом эттирилади.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати