Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ховосда йўллар таъмирланади

6496 10 Май, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 101 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги "2019-2020 йилларда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани янги марказини қуриш юзасидан амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 380-сонли қарори билан 2019-2020 йиллар давомида бажариладиган ишлар қаторида – йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш тадбирлари ҳам белгилаб берилди. 

Унга кўра қуйидаги ишлар бажарилади:

- Халқаро аҳамиятдаги М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 145-152 км қисмини реконструкция қилиш;

- Давлат аҳамиятидаги 4Р44А "Ховос темир йўл станцияси шаҳобчаси" автомобиль йўлининг 0-2 км қисмини таъмирлаш;

- Туман маркази кўчаларини, янги қуриладиган кўп вақатли уйларнинг кириш ва ички йўлларини, жами 46 км йўлларни тўлиқ ва жорий таъмирлаш.

Юқоридагилардан ташқари А376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўлининг 219-242 км қисмида – йўл ёқасини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимини ташкил этиш каби ишлар ҳам бажарилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали