Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ЯНГИ АНДИЖОНДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ АВЖИДА...

5279 28 Июн, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 335 Kb)


Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Андижон вилояти аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, Андижон туманидаги адирликларда янги шаҳар қуриш ташаббуси илгари сурилиб, тегишли ташкилотлар қатори йўлсозлик соҳасига ҳам йўл ислоҳоти масаласида кўрсатмалар берилган эди.


"Янги Андижон" шаҳрига олиб борувчи умумий узунлиги 10,7 километр бўлган 4Р-130 "Андижон ҳалқа йўли" автомобиль йўлидаги қурилиш ишлари Андижон автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилмоқда.


Айни кунларда объектда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Иш самарадорлигини ошириш мақсадида махсус техника воситалари ёрдамида битум сепиш ҳамда асфальт ётқизиш ишлари кенг кўламда сифатли бажарилмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Ахборот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали