Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Янги қўмита таркибида институт ва тўртта коллеж бўлади

14582 3 Март, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 107 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 14 февраль куни имзоланган "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорга мувофиқ ташкил этилган янги қўмита таркибида олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳам бўлади.

Қарорга кўра, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти ҳамда Республикадаги қатор ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига берилади.

Демак, қўмита бошқарувига қуйидаги ўқув юртлари киритилди:

- Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти;

- Бухоро автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи;

- Қўқон автотранспорт касб-ҳунар коллежи;

- Урганч автомобиллар ва йўллар касб-ҳунар коллежи;

- Тошкент автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи.

Президент қарорида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига киритиладиган мазкур ўқув юртларини сақлаш харажатлари - амалдаги тартиб бўйича – бундан буён ҳам давлат бюджетидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилган.

"Ўзавтойўл" матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали