Янги йил арафасида топширилган янги объектлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "2018 йил инвестиция ва инфраструктура лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3507-сонли қарори билан белгиланган дастурга асосан, қатор автомобиль йўлларида қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилоятидаги М-41 "Бишкек-Душанбе-Термиз" автомобиль йўлининг 1618-1622 км ва 4Р23О автомобиль йўлининг 3 км қисми реконструкция қилиниб, юқори қатлам асфальт-бетон ишлари тўлиқ тугалланди. Объектда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлаги ва 2 та автобекат қуриб битказилди. 96 та ёритиш чироғи устунлари ўрнатилди.
Самарқанд вилоятидаги М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 83-106 км қисмида реконструкция ишлари олиб борилди. Шунингдек, вилоятдаги 4Р243 "Каттақўрғон-Пайшанба-Мойбулоқ" автомобиль йўлининг 9-11 км қисмида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилиб, юқори қатлам асфальт-бетон ишлари тўлиқ тугалланган. Объектда ўнг ва чап томондаги пиёдалар йўлакчаси ҳамда 3 та автобекат қурилди.
Бухоро вилоятидаги 4К-212 "Ромитан ш. – Харгўш қ. – Хайробод қ" автомобиль йўлининг 3-9 км қисмини тўла таъмирланиб, 6 км йўлда юқори қатлам асфальт-бетон ишлари тўлиқ тугалланган. Шунингдек, объектда 2 км пиёдалар йўлакчаси, 1 та автобекат қурилди ҳамда йўл белгилари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати