Янгиланаётган йўллар
Ўтиб бораётган 2018 йил мамлакатимиз йўлсозлигида – янги йўллар қурилиши ва таъмири борасида ўзига хос из қолдириб кетмоқда. Қуйида ҳудудлардаги ана шундай таъмирланган йўллардан айримлари ҳақида маълумот берамиз.
А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 698-753 километрлари оралиғида, яъни 10 км қисмида, шунингдек, 916-964 километрларидаги 5 км қисмида реконструкция қилиш ишлари якунланди. Мазкур йўлдан бир кеча кундуз давомида 14 мингдан ортиқ автомобиль қатнайди.
Таъмирлаш жараёнида буюртмачи – "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК, бош пудратчи – "Қорақалпоғистон ЙМФУК" ҳисобланади.
Сирдарё вилоятидаги таъмирланган йўл
Юқорида номи келтирилган буюртмачи корхона томонидан амалга оширилган навбатдаги таъмир – Сирдарё вилоятидаги 4Р28 "Гулистон ш.-Еттисой қишлоғи" автомобиль йўлининг 0-3 км қисмида амалга оширилди. Мазкур объектда 2,7 км йўлга асфальт қопламаси ётқизилди, пиёдалар йўлаги, кўкаламзорлаштириш минтақаси, суғориш тизими йўлга қўйилди. Бундан ташқари 72 п/м узунликдаги йўл кўприги қурилди.
Сурхондарё вилоятидаги таъмирланган йўл
Сурхондарё вилоятининг "Термиз халқаро аэропорти – Ҳайратон кўприги" автомобиль йўлининг 1,5 км қисми замонавий талаблар асосида таъмирланди. Дастур бўйича мазкур йўлнинг қолган 4,5 км қисмида реконструкция ишлари якунланмоқда. "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК буюртмачилигидаги бу ишларда бош пудратчи – "Денов ТЙФУК" ҳисобланади.
Фарғона вилоятидаги таъмирланган йўл
Фарғона вилоятидаги 4Р-17е "А-373 автомобиль йўлидан – Қўқон шаҳар айланма йўлига" автомобиль йўлининг 4-9 км қисмида ҳам реконструкция ишлари якунига етказилди. Қўқон шаҳри ҳудудида жойлашган мазкур объектда 5 км йўл асфальт қопламаси билан қопланди, ёритиш тизими, йўл бўйлаб кўкаламзорлаштириш ишлари учун суғориш тизими янгиланди, 5 та чорраҳада янги светофорлар, йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, 16 та автобус бекатлари қурилди.
Қўқон шаҳридаги янги қурилган бекат
Шаҳарнинг Шоҳруҳобод кўчасидан ўтган Қўқонсой кўприги устига ҳамда Моваруннаҳр кўчасидан ўтган Оқтепасой устига 30,3 п/млик 2 та янги йўл кўприги қуриб битказилди. Амалга оширилган ишлар натижасида – суткасига ўртача 20 минг автомобиль қатновчи мазкур ҳудуддаги аҳолининг ҳамда йўловчиларнинг муаммолари бартараф этилди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати