Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Янгиланган Қўқон йўллари

8413 27 Август, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 636 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан Қўқон шаҳрида ўтказиладиган фестивалга тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳар ҳудудидаги ва шаҳарга олиб келувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. 

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, умумий фойдаланувда бўлган ҳамда шаҳар кўчаларида автомобиль йўлларида Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги пудратчи корхоналар томонидан 76,7 км узунликдаги қуриш, қайта қуриш, тўла ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. 


Хусусан, умумий фойдаланувда бўлган 56 км узунликдаги автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, А-373 б автомобиль йўлининг 6-34 км, 4р-112 "Фарғона халқаси" автомобиль йўлининг 279-299 км, 4Р-154 "Қўқон-Яйпан-Исфара" автомобиль йўлининг 0-2 км, 4Р-17е "Қўқон шаҳри айланма йўли" автомобиль йўлининг 0-4 км қисмларида ҳамда 4К-924 "Тошкент-Ўш-Найманча-Бекобод" автомобиль йўлининг 0-2 км қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, шаҳар марказий ва ички кўчаларида ҳам қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 20,7 км узунликдаги кўчалар қайта чирой очди. 


Масалан, А.Темур, Сарбоз ва Чархий кўчаларининг 4,2 км қисми қайта қурилган бўлса, "Турон" кўчаси тўла таъмирланди. "Сарбоз", Имом Бухорий, Фурқат кўчалари, бундан ташқари шаҳар аэропорти ҳудуди жорий таъмирланди. 

Таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали