Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Япония ҳукумати билан ҳужжатлар имзоланди

10147 1 Июн, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


2018 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасида – Япония ҳукуматининг "Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт дастури" доирасидаги грантлар асосида, "Ўзбекистондаги йўл қурилиши ва таъмири учун Япония техникаларни беғараз тақдим этиш" бўйича ҳукуматлараро ҳужжатга имзо чекиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа асосида Япониянинг "Sakai Heavy Industries Ltd" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган техникалар етказиб бериш кўзда тутилмоқда. Йўл қурилиш техникалари асосан "Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида – Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудларидаги қишлоқ ва овуллар ички йўлларини таъмирлашда ишлатиши кўзда тутилмоқда. 

Лойиҳага кўра Япония ҳукуматининг "Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт дастури" доирасидаги грантлар асосида, "Ўзбекистондаги йўл қурилиши ва таъмири учун 800 миллион япон иенаси (7,3 млн. АҚШ доллари) қийматидаги Япония техникаларни беғараз тақдим этилади. 

Жумладан, SAKAI PM550-5 русумидаги ресайклерлар, SAKAI SV520FT русумидаги бир барабанли тебранма зичлагичлар, SAKAI TS200 русумидаги узайтирилган резина ғилдиракли зичлагичлар, SAKAI SW652-1K русумидаги тебранма зичлагичлар ҳамда 1 млн. АҚШ доллари қийматидаги эҳтиёт қисмлар (ходимларни ўқитиш билан бирга) етказиб берилади.

Ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.Абдувалиев, Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито имзо чекишди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали