Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ЙЎЛ ҚУРИЛИШИДА ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБ ВА МЕЪЁРЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

5878 20 Май, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 360 Kb)


Сўнгги йилларда мамлакатимизда энг охирги технологик ютуқларни ўзида мужассам этган кенг ва равон автомобиль йўлларни ҳамда замонавий йўл ўтказгичларни қуриш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.


Бу борадаги амалий ишларни амалга оширишда Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш мақсадида Халқаро молия институтлари ҳамда Германия, Корея, Туркия ва Хитой давлатларидаги йирик йўл-қурилиш компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилди.

Шу ўринда, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Президенти Такехико Накаонинг 2019 йилдаги Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Банк ўртасида эришилган келишув амалга оширилиб, Осиё тараққиёт банкининг ТА 9987-ЎЗБ сонли "Йўл соҳасини ривожлантириш стратегияси ва ҳаракатлар режаси" техник кўмак лойиҳаси тасдиқланган эди.

Бунинг натижасида, ОТБ консультантлари ва Автомобиль йўллари қўмитаси мутахассислари томонидан йўл соҳасига оид 6 та техник қўлланмалар, 1 та амалий кўрсатма, 2 та йўриқномалар, 3 та техник тавсиялар ҳамда 3 та давлат стандартлари ишлаб чиқилди. 

Булар "Кўприклар. Таянч деворлар. Сув ўтказиш иншоат қувирлари"; "Цементбетон йўлларини қуриш технологияси"; "Ривожланаётган мамлакатлар учун бетон қопламалар технологияси"; "Марказий Осиё транспорт инфратузилмаси учун иқлим ўзгаришига мослашиш чора-тадбирлари (Ўзбекистон шароитида)"; "Асфалтбетон қопламали йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш"; "Қопламадаги едирилиш қатламини замонавий услубда ётқизиш" бўйича қўлланмалар ҳамда "COVID-19 шароитида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жараёнида меҳнат ҳимояси ва техника хавфсизлиги" бўйича амалий кўрсатмалар. 

Шунингдек, "Цементбетон қопламаларини сақлаш, таъмирлаш ва қайта қуриш" ва "Ёриқлар ва деформацион чокларни герметиклаш учун битумли мастикалар, герметиклар ва силиконларни қўллаш" бўйича йўриқномалар, "Цементбетон қопламаларининг узоқ муддатга чидамлилигини ошириш учун шимдирувчи таркибдан фойдаланиш", "Асфальтбетон қопламасининг хизмат муддатини ошириш учун махсус шимдирилувчи таркиб билан қайта ишлаш" ва "Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларида "совуқ ресайклинг" технологиясини қўллаш" бўйича тавсиялар, "Махсус толалардан фойдаланилган дисперсион-мустаҳкамланган асфальтобетон қоришмалари ва дисперсион-мустаҳкамланган асфальтобетон. Техникавий шартлар" ва "Йўл ва аэродром учун чақиқтош-мастикали полимер асфальтобетон қоришмалари ва чақиқтош-мастикали полимер асфальтобетон. Техникавий шартлар" ва Йўлбоп модификацияланган битумлар. Техникавий шартлар" каби давлат стандартлари ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда, мазкур қўлланма ва стандартлардан Тошкент Транспорт университети олим ва талабалари, илмий-текшириш ва лойиҳа институтлари, йўл-қурилиш ва уни сақлаш ишлари соҳаси мутахассислари томонидан амалиётда кенг фойдаланиб келмоқда.





Албатта, ишлаб чиқилган ушбу қўлланма ва стандартлар юртимизда йўлсозлик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиб, йўл-қурилиш технологияларини модернизация қилиш, автомобиль йўлларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда янада замонавий, қулай, хавфсиз, равон ва иқлим ўзгаришларига бардошли бўлган йўлларнинг барпо этилишига олиб келади.

Ўз навбатида, соҳада амалга оширилаётган бундай ижобий ишлар муҳтарам Юртбошимиз табири билан айтганда олий жаноб, меҳнаткаш халқимизни рози қилишга хизмат қилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Ахборот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали