Йўл соҳасида Япония билан ҳамкорлик
Аввал хабар қилганимиздек, Автомобил йўллари қўмитаси ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан – 2018 йилнинг 30 май куни йўл-таъмирлаш техникаларини беғараз етказиб бериш лойиҳаси юзасидан дастлабки келишув имзоланган эди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни мазкур лойиҳа доирасида Япония ҳукумати томонидан – 16 та йўл-таъмирлаш техникалари ва бутловчи қисмларни Ўзбекистонлик йўлсозларга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори иштирок этди.
Дўстона руҳда кечган тадбирда томонлар келгусида ҳам бутловчи қисмлар етказиб бериш юзасидан келишиб олишди.
Автомобиль йўллари қўмитаси Матбуот хизмати