Йўлинг соз – машаққатинг оз
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан, қўмита тизимида "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК ташкил этилган, унинг номида кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш учун давлат томонидан буюртмачи сифатида қатнашиш – айнан мазкур корхона зиммасига юклатилган эди.
Ўтган вақт мобайнида – Республикадаги автомобиль йўллари қуриш ва реконструкцияси қилиш бўйича, корхона томонидан бирмунча амалий ишлар бажарилди. Қуйида улардан айримларини келтириб ўтсак.
Намангандаги янги йўллар
Наманган вилоятидаги 4Р120 "Исковот қ. – Косонсой ш. – Тўрақўрғон ш. – Жомашўй қ. – Сойбўйи қ." автомобиль йўлининг 44-49 километрлари қисмида реконструкция ишлари якунига етказилди. Жумладан, 1,7 км йўлнинг асфальт қопламаси тўлиқ янгиланди, бундан ташқари 34 та йўл белгиси, 1 та чорраҳада светофор, 500 метрдан иборат ирригация лотоклари ўрнатилди. Шунингдек, ёритиш тизими янгиланиб, йўл бўйлаб 261 та манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қашқадарё вилоятида амалга оширилган ишлар ҳам самарали кечди. Вилоятдаги 4Р87 "Ғузор-Чим-Кўкдала" автомобиль йўлининг 0-18 километрлари оралиғи, яъни 18 км йўл тўлиқ реконструкция қилинди. Бу ерда ҳам йўлнинг асфальт қопламаси, йўл белгилари, йўл чизиқлари тўлиқ янгиланди. 4 та автобус бекати қурилди. Бир сўз билан, суткасига ўртача 22,3 минг автомобиль қатнайдиган мазкур йўл замонавий ҳолатга келтирилди.
Қашқадарёдаги йўлнинг таъмиргача бўлган ҳолати
Қашқадарёдаги йўлнинг таъмирдан сўнгги ҳолати
Бундан ташқари, бугун Шаҳрисабз шаҳридаги "Пахтакор" кўчасидаги реконструкция ишлари ҳам якунланиш арафасида.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати