Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозлар гиёҳвандликка қарши

8515 16 Ноябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 132 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда тизим ташкилотлари ишчи ва хизматчилари иштирокида "Гиёҳвандлик – ХХI аср вабоси" мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Қўмита раҳбарияти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда жаҳонда кечаётган бугунги вазиятда гиёҳвандлик каби офатга нисбатан ўз муносабатимиз бўлиши зарурлиги, бу офатларга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи кераклиги ҳақида сўз борди.


Нотиқлар ўз сўзларида гиёҳвандлик иллатининг ёшлар онги ва тафаккурига қиладиган таъсирини илмий асосда, тиббий нуқтаи-назардан тушунтириб берди. Кўргазмали жиҳозлар ва слайдлар билан асосланган маърузада, жумладан, "лирика" моддасини қабул қилаётган чоғда одам организмида кечадиган салбий ўзгаришлар ҳақида далиллар билан сўзлаб беришди. 

Тадбирда йиғилганлар эътиборига гиёванд моддалар, жумладан, "лирика" психотроп моддасининг ноқонуний савдосига қарши курашиш, бу балонинг ёшларимиз келажагига таҳдид солишидан огоҳ этувчи видео-роликлар намойиш қилинди. Фильмда синтетик наркотик модданинг бир тури бўлмиш – "лирика" оғусининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олингани, аммо шу кунгача бу оғуни истеъмол қилган айрим ёшларимизнинг оғир тақдири тўғрисида – Россия ёшлари мисолида сўз борди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Матбуот хизмати 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали