Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозларга "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонлари топширилди

8716 7 Декабр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 371 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасида соҳада фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимларга "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармойишига биноан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда жонбозлик кўрсатиб келаётган, Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонлари билан тақдирланди. Улар орасида автомобиль йўллари соҳасида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчилар ҳам бор.


Йиғилишда сўзга чиққанлар Республикамиз иқтисодий ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган йўлсозларнинг бугунги заҳматли меҳнати – бунёдкорлик ва барқарорлик ҳукм сураётган, жаҳон саҳнида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Ўзбекистонимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилаётгани, бугунги эришаётган натижаларимизга айнан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик сабаб эканини таъкидлашди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган жамиятда адолатни тўкис қарор топтириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари рўёбини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар Бош қомусимиз моҳиятига ҳамоҳангдир. 


Тадбирда тизимда меҳнат қилаётган ходимларга ва ишчи-хизматчиларга "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонини қўмита раиси А.Абдувалиев тантанали равишда топширди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали