Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозларга "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишонлари топширилди

10063 31 Август, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 176 Kb)


"Ўзавтойўл" акциядорлик компаниясида соҳада фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимларга "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Компания Бошқаруви раиси ва сўзга чиққан бошқалар Президентимиз раҳнамолигида Республикамиз иқтисодий ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган йўлсозларнинг бугунги заҳматли меҳнати – бунёдкорлик ва барқарорлик ҳукм сураётган, жаҳон саҳнида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Ўзбекистонимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилаётгани, бугунги эришаётган натижаларимизга айнан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик сабаб эканини таъкидлашди. 


Республикамизнинг турли ҳудудларида, жумладан, пойтахтда очилган янги – "Нурафшон" ва "Тараққиёт" кўчаларининг мамлакат инфраструктура-сини яхшиланишига қўшажак ҳиссаси улкан экани, бу борада эса заҳматкаш йўлсозларнинг меҳнати алоҳида таҳсинга сазовор бўлиб келаётгани, бу меҳнат Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан мунтазам равишда муносиб тақдирланаётгани ҳам фикримиз далилидир. 2016 йил 24 августда Президент Фармони билан тақдирланган юртдошларимиз орасида "Ўзавтойўл" тизимида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларнинг ҳам борлиги – алоҳида қувончга сазовор. Тизимдаги ходимларнинг 6 нафари Республикамизнинг ана шундай юксак орден ва медалларига сазовор бўлдилар.

Тадбирда Президентимиз Фармони билан таъсис этилган "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишонини тизимда меҳнат қилаётган ходимларга ва ишчи-хизматчиларга "Ўзавтойўл" АК Бошқаруви раиси А.Абдувалиев тантанали равишда топширди.


Мукофотланганлар йўлсозлик соҳаси ривожи йўлидаги эътибори учун Юртбошимизга миннатдорлик билдирди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали