Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозларнинг мафкуравий иммунитетини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

9207 11 Март, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 431 Kb)


"Ўзавтойўл"  АКда компания тизимидаги ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари иштирокида ""ХХI аср фитнаси" мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбирни "Ўзавтойўл" АК Бошқаруви раиси А.Абдувалиев очиб, тадбир иштирокчиларини мавзу билан таништириб ўтди. Раислик қилувчи, ХХI аср техник тараққиёт, ахборотлар глобаллашуви, улкан имкониятлар асри сифатида таъкидланади, деб бошлади ўз сўзини, бироқ, биз биламизки, ҳар қандай тараққиёт тинчлик бор заминдагина бўлади. ХХI асрда ривожланиш билан бир қаторда, унинг кушандаси ҳисобланган бир қатор иллатлар ҳам авж ола бошлади, деб фикрини давом эттирди у ва бу иллатлар орасида айниқса диний экстремизмнинг хавфига алоҳида тўхталиб, дунёнинг нотинчлик ҳукм сураётган аксар мамлакатлари аҳолиси айнан мана шу офат туфайли азият чекаётганига урғу бериб ўтди. Касалликни даволагандан, уни олдини олган маъқуллигига таянган ҳолда А.Абдувалиев, бу борада огоҳликнинг биринчи даражали масалалигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек,  "Биринчи галда, террорчиларни тайёрлайдиган заминга, ғояга, мафкурага эътибор бериш, шуларга қарши курашиш керак. Фуқароларимизнинг онгини ва ҳаётини бузадиган, эртанги кунига мутлақо ишончини йўқотадиган мана шундай ғояларга қарши биз қурол билан эмас, ғоя билан курашишимиз зарур". Бунинг учун, табиийки мустаҳкам мафкуравий иммунитет талаб қилинади. Бундай иммунитетни шакллантириш учун, Республикада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар, уларни амалга оширишда давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини янада такомиллаштириш давр талабига айланади. Чунки, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишлар тизимини шакллантириш, ёшлар ва аёллар ичида диний мутаассибликнинг тарқалиши, ақидапараст оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш мамлакат осойишталигини янада барқарорлаштиришнинг асосий масалалардан бўлиб қолмоқда.

 

Тадбирда йиғилганлар учун мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган "ХХI аср фитнаси" ва "Ойдинда ой қидирган ожизалар" деб номланган видеофильмлар намойиш этилиб, уларнинг сюжети, мазмун-моҳияти барчани ўйлантириб қўйди ва фильм воқеа-ҳодисалари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинилди.

"Ўзавтойўл" ДАК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали