Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозларнинг пойтахтдаги ишларидан лавҳалар

15729 14 Август, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1583 Kb)


Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги "Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йил қўшимча ижтимоий ва инфратузилма обьектларини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, шунингдек, ҳукуматнинг 2020 йил 8 майдаги 13-сонли йиғилиш баёни қарори асосида – пойтахтимиздаги талай йўл ва кўчалар янгидан қурилиб, таъмирланиб борилмоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур ҳужжатлар асос бўлган ишлар қўмита таркибидаги "Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" Давлат унитар корхонаси буюртмачилигида амалга оширилмоқда. 



Маълумот тарзида келтириш ўринлики, ҳукуматнинг мазкур қарорига асосан янгидан қуриладиган ва таъмирланадиган пойтахт кўчаларининг умумий узунлиги – 34,61 километрни ташкил этади. Йил охирига ҳамда қисман кейинги йил бошига қадар давом этадиган мазкур қурилиш ва таъмирлаш жараёнларининг салмоқли қисми якунланиш арафасида.



Хусусан, Сергели, Олмазор, Мирзо Улуғбек, (қисман Шайхонтоҳур) туманларидаги кўчалар янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган бўлса, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод, Яшнобод, (қисман Мирзо Улуғбек) туманларидаги объектлар – 2020 йил охири ва 2021 йилнинг 1-чорагида поёнига етади.



Таъкидлаб ўтмоқчимизки, мазкур объектлардаги – йўл асосини қуриш, асфальт-бетон ва цемент-бетон қопламаларни ётқизиш, темир-бетон лотокларни монтаж қилиш, пиёдалар йўлаклари, велосипедлар учун майдончалар барпо қилиш ҳамда ёритиш ва суғориш тизимларини монтаж қилиш каби ишларнинг аксарияти якунига етди. 

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали