Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозларнинг "Умид ниҳоллари" учун совғаси

9194 1 Май, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 124 Kb)


Май ойида Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган "Умид ниҳоллари-2015" Республика спорт мусобақалари ўтказиладиган объектларга олиб борувчи кўчалар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, ёшлар спорт байрами учун тахт қилиб қўйилмоқда.

Жумладан, тадбир бўлиб ўтадиган объектларига олиб борувчи 18,1 км узунликдаги кўчаларда, жумладан, Хонқа, Беруний, Янги Урганч, Улуғбек, Ёшлик, Ал-Хоразмий, Абулғози Баходирхон, Тинчлик, Шовот, Амир Темур, Маърифатчилар, Байналминалчи ва Паҳлавон Маҳмуд кўчаларида Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан реконструктсия қилиш ва тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу объектларнинг умумий қиймати 63,2 млрд. сўм бўлиб, улар "Хоразмавтойўл" худудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ҳамда Хоразм вилояти хокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига қарашли йўл корхоналари томонидан амалга оширилди.

Йўлсозлар таъмирлаш ишлари билан бир қаторда Ёшлик, Тинчлик, Шовот ва Маърифатчи кўчаларида лоток, бордюр, тунги ёритгичлар ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаси барпо этиш, Байналминалчи ва Паҳлавон Маҳмуд кўчаларида эса қўшимча асфалтбетон қоплама қуриш ишларини бажаришди.

Бугунги кунда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилган бўлиб, кўкаламзорлаштириш, йўл белгилари ва светофорлар ўрнатиш, йўл чизиқларини чизиш каби ишлар давом эттирилмоқда. Бу тадбирларнинг барчасини жорий йил 10 майга қадар тўлиқ якунига етказииш кўзда тутилган.

Юқоридаги тадбирлар мамлакатимиз ёшларининг асосий спорт байрамларидан бири кўнгилдагидек ўтиши учун ҳисса қўшиши шубҳасиз.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали