Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

3861 15 Апрел, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 263 Kb)


Ёшлар бандлиги – бу давлат аҳамиятига молик масала, чунки айнан ёшлар мамлакат кадрлар салоҳиятини ташкил қилади.


Ёшлар бандлигини таъминлаш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси саналади. Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш ҳар бир соҳасидаги миллий стратегияга боғлиқ.

Ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш ташкилотларида яратилган бошланғич шароитлардан хабардор қилиш, битирувчи ёшларни ишга жойлашишида кўмаклашиш, қолаверса, йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини талабаларга етказиш мақсадида 14 апрел куни Тошкент давлат транспорт университетида Автомобиль йўллари қўмитаси ва унинг тизим ташкилотлари ҳамда университет талабалари билан "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" доирасида талабаларни йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш ҳамда битирувчи ёшларни ишга жалб қилишда ҳамкорлик масалаларида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашув давомида Йўл ҳўжалиги соҳасида олиб борилган ишлар, ёшларга берилаётган алоҳида эътибор ва уларга яратиб берилаётган қатор имкониятлар ҳақида сўзлаб берилиб, талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.


Учрашув якунида соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ўқиш давомида ўз фаоллиги билан тенгдошларидан ажралиб турган 50 нафар талаба ёшларга Қўмита томонидан эсдалик совғалар улашишди.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали