Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Юксак мукофотларга сазовор бўлган йўлсозлар

5461 30 Август, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 104 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августда имзоланган "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан бир гуруҳ йўлсозлар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишди. Жумладан,

"Дўстлик" ордени билан:

- Адамов Бекиммат Юлдашевич - Янгибозор тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Хоразм вилояти;

- Изатуллаев Абдулбоқи Рашитович – "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори;

"Шуҳрат" медали билан:

- Абдиев Махсат Зарипович – Элликқалъа тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

- Муродуллаев Комилжон Зубайдуллаевич – Оқдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Самарқанд вилояти.

Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган йўлсозларимизни самимий қутлаб, уларга соғлик-саломатлик, юртимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлидаги фидоий касбларида муваффақиятлар тилаймиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали