Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Зарафшон дарёси устидаги янги кўприк ишга тушди

12493 7 Ноябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)


Шу кунларда йўлсозлар яна бир бунёдкорлик лойиҳасини амалга оширишди. Халқаро аҳамиятдаги М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлидаги – Зарафшон дарёси устидан ўтган янги кўприк фойдаланишга топширилди.

М-39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1079-километрида жойлашган, "Зарафшон" дарёсидан ўтган эски кўприк 1963 йилда қурилган бўлиб, икки полосали ҳамда 6,8 метрли қатнов қисмидан иборат, автомобиль қатновини таъминлаб бериш имконига эга эмас – унинг ҳар бири 22,16 метрдан иборат 30 дона оралиқ қурилмалари (яъни балкалари) шикастланган ҳолатда эди.

Мазкур кўприкни қайта қуриш ишлари 2017 йил январда бошланган ҳамда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги "Самарқандкўприк" корхонасига топширилган бўлиб, лойиҳа ишлари "Йўл-лойиҳа бюроси" МЧЖ томонидан амалга оширилган. 

Бугунги кунда мазкур қурилиш объектида аввалги – узунлиги 134 метр, кенглиги 6,5 метрли кўприк ўрнига – 160 метр узунликдаги ва қатнов қисми 10 метрдан иборат бўлган янги кўприк қуриб битказилди. Янги кўприкда ҳар бирининг узунлиги 22,16 метрдан иборат 36 та балка ўрнатилиб, унинг қирғоқ билан туташган кириш ва чиқиш қисмларида узунлиги 12 метр бўлган монолит плиталар барпо этилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали