Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Амалга оширилган ва оширилаётган инвестиция лойихалари

9843 Чоп этиш Юклаб олиш (88 Kb)

Халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида 2021 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан жорий йилда жами 154,0 млн.долл. маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган. Шу жумладан, қуйидаги лойиҳалар доирасида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади:

- "А-380 "Ғузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 228-315 км қисмини (87 км) реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида40,0 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган (Осиё тараққиёт банки қарз маблағи);

- "Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги маҳаллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" доирасида35,0 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган (Жаҳон банки гуруҳи, ХТА);

- "А373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 173-176 км қисмларини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида1,4 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган (Осиё тараққиёт банки қарз маблағи, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 116-190 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳасидан иқтисод қилинган маблағлар доирасида амалга оширилмоқда);

- "М39 "Алмата-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмарини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида18,0 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган (Ислом тараққиёт банки қарз маблағи, М39 "Алмата-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1330-1395 км, 1400-1410 км ва 1426-1451 км (жами 100 км) қисмини реконструкция қилиш объекти доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига мазкур объект қурилиши белгилаб берилган. Ушбу объект Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод ва Ангор туманларидан ўтади;

- "4Р87 "Ғузор-Чим-Кўкдала" автомобиль йўлининг 38-73 км қисмини (35 км) реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида15,0 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган (Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт Араб итқисодий тараққиёт фонди қарз маблағи).

- "А-380 "Ғузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини (240 км) реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида34,6 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган (Осиё тараққиёт банки қарз маблағи);

- "А-380 "Ғузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 150-228 км қисмини (78 км) реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида10,0 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган (Осиё инфраструктуравий ва инвестициялар банки қарз маблағи).

 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали