Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Жамоатчилик кенгаши

9674 Чоп этиш Юклаб олиш (713 Kb)


                            

Ўзбекистон  Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМ

1-          боб. Умумий қоидалар

1.      Мазкур Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - қўмита) хузуридаги жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда - жамоатчилик кенгаши) асосий вазифалари, функциялари, ваколатларйни ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2.      Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

3.      Жамоатчилик кенгаши қўмитанинг марказий аппарати ҳузурида ташкил этилади ва унинг фаолияти қўмитанининг барча ҳудудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларига татбиқ этилади.

4.      Жамоатчилик кенгаши қўмита раисининг буйруғи билан ташкил этилади.

5.       Жамоатчилик кенгашининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.

6.      Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

7.      Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ва унга киритиладиган ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

2-      боб. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

8.      Қуйидагилар жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, қўмита зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва  жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича қўмита ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

биргаликда мулоқот қилиш, қўмитанинг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун қўмитани фуқаролар билан боғлаб турадиган "кўприк" ролини бажариш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан қўмитанинг фаолияти ҳақидаги жамоатчилг/к фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

қўмита фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан моциторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

қўмита фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қўмита фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қўмита фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

қўмита ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларйни, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

9.        Жамоатчилик кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

қўмитанинг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қўмитага тегишли таклифлар киритади;

қўмитанинг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини  таҳлил қилади, шунингдек, ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

қўмита фаолиятига тааллуқли унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва қарорларини такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган таклифларни қўмита ходимлари ўртасида муҳокама қилишга бағишланган тадбирларни ташкил этишда қатнашади;

давлат дастурлари лойиҳаларини, тадбирлар режаларини ва қўмита фаолиятига, тааллуқли, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ваколатлари доирасида иштирок этади, бажарилган ишларнинг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

қўмита раҳбарлари ва ходимларининг фуқаролар билан учрашувларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни ташкил этишда, шу жумладан жойларга бориб ташкил этишда қатнашади, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади;

қўмита ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини яхшилашда, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш муаммоларини ҳал этишда кўмаклашади;

ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қўмита ходимлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;

қўмита, унинг худудий бўлинмаларида ва тасарруфидаги ташкилотларида соғлом ишчанлик муҳитини ривожлантириш, қонунийликни, юксак ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, ходимларда Ватанга содиқлик руҳини ва қонунларга бўлган ҳурматни кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, руҳий ва маънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ва ўкув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

мамлакатда ва хорижда кенг жамоатчиликни қўмита фаолиятини ислоҳ қилиш бў^ича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилишни таъминлайди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

қўмита фаолиятига бағишланган илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этади;

қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳдил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ўзига  юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.

10.        Жамоатчилик кенгаши зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

қўмита томонидан ташкил этиладиган бўлажак очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда'-мазкур тадбирларда иштирок этиш;

қўмитанинг, жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотларининг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларини қонун хужжатларида белгиланган тартибда бориб кўриш;

қўмита, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотлари раҳбарларига жамоатчилик кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тақлифлар киритиш;

қўмита фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган қўмитанинг ахборотлари, статистика ва бошқа материалларини белгиланган тартибда олиш;

қўмитанинг қонун ижодкорлиги фаолиятида, қўмита томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик ва экспертлар муҳокамасини таъминлашда иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига қўмита томонидан берилган жавобларнинг сифатини танлаб олган ҳолда тахдил қилиш;

қўмита ходимларининг розилиги билан уларнинг уй-жой, ижтимоий- маиший ва хизмат шарт-шароитлари билан танишиш;

жамо^тчилик кенгаши мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш; •

юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар, форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11.     Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини амалга оширишда:

жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиши;

қўмита фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиши;

қўмита ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;

қўмитд ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;

фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.

Жамоатчилик кенгашининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

З-боб. Жамоатчилик кенгашининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби

12.      Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради.

13.      Жамоатчилик кенгаши аъзолигига, қоида тариқасида, қўмитада намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг сони чекланмаган.

14.      Жамоатчилик кенгашининг таркиби қўмита раисининг буйруғи билан ҳар 3 йилда тасдиқланади.

15.      Қуйидаги ҳолатларда жамоатчилик кенгашининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:

улар томонидан жамоатчилик кенгаши таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

жамоатчилик кенгашининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, тйазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;

уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда; ?

вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.

16.      Жамоатчилик кенгашининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартишлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

17.       Жймоатчилик кенгашининг раиси:

жамоатчилик кенгашининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

жамоатчилик кенгашининг мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;

жамоатчилик кенгашининг мажлисларида раислик қилади;

жамоатчилик кенгашининг иш режасини, мажлиси баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилади;


жамоатчилик кенгаши аъзоларининг зиммасига юклатилган қўмитанинг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни қўмита раиси билан келишади;

жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан қўмита раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;

жамоатчилик кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

18.         Жамоатчилик кенгашининг раиси бўлмаган такдирда, унинг ваколатлари ва мажбуриятларини раис ўринбосари бажаради.

19.     Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари:

раис йўқлигида жамоатчилик кенгашининг мажлисларида раислик қилади;

жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилиш бўйича ишларни тайгкил этади;

фуқаррларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, жамоатчилик кенгаши фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;

жамоатчилик кенгашининг самарали ишларини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

20.      Жамоатчилик кенгашининг котиби:

жамоатчилик кенгашининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, қўмита ходимларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

кун тартибига мувофиқ жамоатчилик кенгаши мажлислари ўтказилишири ташкил этади;

жамоатчилик кенгаши ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини жамоатчилик кенгашининг раиси билан келишади;

жамоатчилик кенгашининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни жамоатчилик кенгаши мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;

жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижро этилиши устидан мониторинг" олиб боради ва унинг натижаларини жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди;

жамоатчилик кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

21.     Жамоатчилик кенгашининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларгагўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Жамоатчилик кенгашининг мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолатларда, унинг аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда унинг фикри мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.

Жамоатчилик кенгашининг аъзолари:

ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун қўмита томонидан *ташкил этиладиган ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этади;

жамоатчилик кенгаши иш режаларининг лойиҳаларини тайёрлайди, уларни жамоатчилик кенгашида кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режалари бажарилишини таъминлайди;

қўмита фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;

қўмитд ходимлари, уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ўтказади ва уларнинг хуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифларни жамоатчилик кенгашига киритади;

жамоатчилик кенгашининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайди;

жамоатчилик кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

жамоатчилик кенгашининг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

22.     Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгашининг мажлиси унинг иш режалари асосида ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.

Жамоатчилик кенгашининг раиси жамоатчилик кенгаши аъзоларининг учдан бир 'қисмининг ёзма мурожаати асосида унинг навбатдан ташқари мажлисини чақириши мумкин.

23.     Жамоатчилик кенгашининг мажлисларига бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

24.     Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котиб томонидан Зкамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари ва жамоатчилик кенгаши райсининг топшириғи асосида шакллантирилади.

25.     Жамоатчилик кенгашининг мажлисини унинг раиси олиб боради. Раис иштирок эта олмаган ҳолатларда, мажлисни унинг ўринбосари олиб боради.

Жамоатчилик кенгашининг мажлисида қўмита раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.

26.       Жамоатчилик кенгашининг мажлиси, агар унда жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда вақолатли ҳисобланади.

Мажлйсни ўтказиш учун кворум шаклланмаган такдирда, жамоатчилик кенгашининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.

27.       Жамоатчилик кенгашининг қарори мажлисда иштирок этаётган жамоатчилик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

28.       Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Унинг фикри жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.

29.       Жамоатчилик кенгашининг мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда қўмитага, жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва манфаатдор шахсларга юборилади.

30.       Жамоатчилик кенгашининг қарорини тезлик билан қабул қилиш зарурияти туғилганда, унинг раиси ташаббуси билан қарор жамоатчилик кенгашининг аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

қўмита жамоатчилик кенгашининг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, жамоатчилик кенгашининг қарорини олган кундан бошлаб ўн кундан кечйкмай унга асослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади.

31.       Жамоатчилик кенгашининг котиби кенгаш аъзолари кўмагида жамоатчилик кенгаши қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади, зарур бўлган ҳолларда, жамоатчилик кенгашининг раисига тегишли таклифлар киритади.

                                4-боб. Якунловчи қоидалар

32.       Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш қўмита томонидан, шунингдек, қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

33.       Жамоатчилик кенгашининг фаолияти унинг низомига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлиги қўмитанинг|раҳбари томонидан назорат қилинади.

34.       Жамоатчилик кенгашининг ва қўмита раисининг жамоатчилик кенгаши фаолияти билан боғлиқ қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


Автомобил йўллари қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолятини янада такомиллаштириш тўғрисида буйруқ  

Автомобил йўллари қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш методикаси 



Жамоатчилик кенгашининг Автомобиль йўллари қўмитасида очиқликни  таъминлаш ва коррупцияга  қарши курашиш борасидаги фаолиятини  такомиллаштириш  бўйича таклифлари 

Автомобиль йўллари қўмитасининг жамоатчилик кенгашининг 2023-йил учун иш режаси

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали