Солиқ ва божхона имтиёзлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги
"Автомобил йўлларини кўкаламзорлаштириш ва архитектура-ландшафт жиҳатдан тузиш тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
ПҚ-3262-сон қарорига мувофиқ Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш"
унитар корхонаси ва унинг таркибий бўлинмалари 2025 йилнинг 1 январига қадар декоратив
ўсимликлар етиштириш учун кўчатхоналар банд қилган ер участкалари қисмида ер солиғи
тўлашдан, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган.