Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2016 йилнинг 9 ойидаги йирик амалий натижалар

11232 3 Ноябр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 152 Kb)


2016 йилдаги Инвестиция дастури ижроси бўйича "Ўзавтойўл" компанияси тизимига кирувчи корхоналар томонидан 2016 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 138,9 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди. Бу рақамлар компания бошқарувининг жорий йил 9 ойи якунларига бағишланган йиғилишида таъкидланди. 

Хусусан, қуйидаги йирик объектларни мисол қилиб келтириш мумкин: 

- 4Р-79 автомобиль йўлининг 4-10 км қисмида жойлашган "Қарши-Шаҳрисабз" йўналишидаги автомобиль йўлида 6 км цементбетон қопламали йўл қурилиш ишлари якунланди; 

- М-37 "Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши" автомобиль йўли ва Бухоро шаҳрини айланиб ўтиш автомобиль йўллари кесишмасидаги транспорт ечимини қуриш ишлари якунига етди; 

- А-380 автомобиль йўлининг 43-километридаги - Қарши шаҳар янги айланма йўли ва "Қарши-Тошғузор-Қумқўрғон" темир йўли кесишмасидаги йўл ўтказгич ва транспорт ечими қуриш ишлари якуний босқичга етди;

- М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг бир томон йўналиши бўйича 20 км асфальтбетон қопламали йўл тўлиқ реконструкция қилинди;  

- А-380 автомобиль йўлининг 628-964 км оралиғида 46,4 км узунликдаги автомобиль йўллари бир томон йўналиши бўйича реконструкция қилинди; 

- М-39 автомобиль йўлининг 1173-1184 км қисмида, яъни "Қарши-Шаҳрисабз" йўналишидаги автомобиль йўлида 9,2 км узунликдаги бир томон йўналиши бўйича цементбетон қопламаси қурилди. 


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги қарори 2015 йил 6 мартда қабул қилинган эди. 

Мазкур Қарор асосида 2015-2019 йилларда "Ўзбек миллий автомагистрали" таркибига кирувчи республикадаги автомобиль йўллари қисмлари ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда йўл ташкилотларининг ишлаб чиқариш базаларини техник ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли рўйхати йилма-йил тасдиқланган.

Юқоридаги Дастурга кўра жорий йилнинг ўтган 9 ойи даври мобайнида компания корхона ва ташкилотлари томонидан 48 турдаги йўл қурилиш техникалари харид қилинди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали