Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2019 йил якунига кўра Автомобиль йўллари қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий МАЪЛУМОТ

3816 24 Январ, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 251 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2018  йил амалда 2019  йил амалда Ўтган  йилга  нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 3531,2 4233,9 119,9
шу жумладан:
1 Инвеститсия дастури бўйича млрд.сўм 686,5 1158,1 168,7
км 96,3 101,4 105,3
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 392,2 415,8 105,7
км 82,7 86,7 104,8
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм

909,6

1283,3 141,1
км 6485,1 7543,4 116,3
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 1542,9 1376,7 89,2
км 3252,0 3350,0
103,0
5 Янги ишжойларини яратиш киши 1366 373 27,3
6 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 15981 15003 94,0


Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотлар  2019 йил  давомида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 1158,1 млрд. сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг худди шу даврига нисбатан  168, 7 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 415, 8 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилга  нисбатан 105, 7 фоизга ошган.

 

2018-2019 йиллар  якунига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг таққослама диаграммаси


2019 йил якуни бўйича Республикамиздаги 7543,4 км минтақавий автомобиль йўллари таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 551,5 км, Андижонда 584,6 км, Бухорода 485,3 км, Жиззахда 442,6 км,  Қашқадарёда 588,5 км, Навоийда 504,7 км, Наманганда 553,4 км, Самарқандда 609,2 км, Сурхандарёда 626,7 км, Сирдарёда 437,5 км, Тошкент вилоятида 684,3 км, Фарғонада 540,4 км, Хоразмда 642,7 км ҳамда Тошкент шаҳрида  292,0 км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан  116,3 фоизни ташкил этади.

 

2019 йил якунига кўра минтақавий автомобиль  йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)



2019 йил  давомида  Республика бўйича  автомобиль йўлларида  42695 км узунликдаги йўллардан 3350,0 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2018 йилга  қараганда 103,0 фоизни ташкил этади.

Тизим корхонлари томонидан 2019 йилда 373 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2018 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда 27,3 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топшириш кўрсаткичи 2019 йилда   15003 тоннани  ташкил этади. Бу  эса ўтган йилга қараганда 94,0 фоизни ташкил этади.

Хулоса қилиб айтганда, Автомобиль  йўллари қўмитасининг 2019 йилда    – умумий бажарилган ишлар хажми – 4233,9 млрд. сўмдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан  119,9 фоизни ташкил этганлигини кўрсатади.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали