Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2018 йил 9 ойлик якунларига кўра, Автомобил йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий маълумот.

6605 6 Ноябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 287 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2017 й 9 ойлик амалда 2018 й 9 ойлик амалда 2017 йилнинг 9 ойликка нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 1223,5 1908 155,9
шу жумладан:
1 Инвестиция дастури бўйича млрд.сўм *373,1 *534,9 143,4
км 161,6 165,2 102,2
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 136,2 227,6 167,1
км 134,0 137,4 102,5
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм 232,5 255,0 109,7
км 2180,0 2321,0 106,5
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 481,7 890,5 184,9
км 2120,0 2950,0 139,2
5 Саноат ишлаб чиқариш хажми млрд.сўм 206,2 265,7 128,9
6 Янги ишжойларини яратиш киши 297 579 195
7 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 12778,0 12815,0 100,3

* Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига, хорижий пудрат корхоналари томонидан бажарилган иш хажми билан бирга.


Қўмитатизимидаги корхона ва ташкилотларда 2018 йилнинг 9ой давомида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобильйўлларида 534,9 млрд.сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан  143,4 фоизниташкил этади.

Бунданташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобильйўлларида 137,4 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Букўрсаткич эса ўтган йилининг 9 ойлигига нисбатан 167,1 фоизни ташкил қилади.

2017-2018 йилларнинг 9 ойлик якунларига кўра асосий фаолият кўрсатгичларинингтақослама диаграммаси


2018 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича Республикамиздаги2321 км минтақавий автомобильйўлларини таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 119,0 км, Андижонда 248,4 км, Бухорода 170,2 км, Жиззахда 129,2 км,Қашқадарёда 216,7 км, Навоийда 155,3 км, Наманганда 200,4 км, Самарқандда 216,0 км, Сурхандарёда 276,8 км, Сирдарёда 100,9 км Тошкент вилоятида 154,5 км, Фарғонада 195,8 км, Хоразмда 101,0 км ҳамда Тошкент шаҳрида 36,8км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлашишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишлидаврига нисбатан  106,5 фоизга ошган.

 

2018йил 9 ойлик якунларига кўра минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)

 

2018 йил9 ойдавомида Республикабўйича автомобиль йўлларида 42695км узунликдаги йўллардан 890,5кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб,уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2017 йилининг 9 ойлигига қараганда 184,9 фоизниташкил этади.

Қўмита тизимидаги корхонлар томонидан 2018 йил 9ойлигида  265,7млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкуркўрсаткич 2017 йилининг 9 ойлигига нисбатан 128,9 %ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Тизим корхонлари томонидан 2018 йил 9 ойлигида 579 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2017 йилининг мосравишдаги тегишли даврига қараганда қарийб икки баравар ортиб, 195,0 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топширишкўрсаткичи 2018 йил 9 ойлигида 12815тоннани ташкил этади. Бу қарийбўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон РеспубликасиАвтомобиль  йўллари давлат қўмитасининг 2018йил 9 ойлигида – умумий бажарилган ишлар хажми – 1908,0 млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг 9 ойлигиганисбатан бир ярим баравардан зиёдга ошиб, 155,9 фоизни ташкил этганлигини кўрсатади.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали