Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2019 йил 9 ойлик якунларига кўра, Автомобил йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий маълумот.

4135 28 Октябр, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 239 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2017 й 9 ойлик амалда 2018 й 9 ойлик амалда Ўтган йилинг шу даврига нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 2450,7 3700,4 151,0
шу жумладан:
1 Инвестиция дастури бўйича млрд.сўм 534,9 901,8 168,6
км 55,0 57,4 104,4
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 227,6 343,9 151,1
км 78,5 80,5 102,5
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм 797,7 1388,7 174,1
км 4586,4 6200,5 135,2
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 890,5 1066,0 119,7
км 2950,0 2200,0 74,6
5 Янги ишжойларини яратиш киши 579 293 50,6
6 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 12815,0 12865,0 100,4


Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотларда 2019 йилнинг  9 ой  давомида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 901,8 млрд. сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг худди шу даврига нисбатан  168, 6 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 343, 9 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилининг  9 ойликка  нисбатан 151, 1 фоизга ошган.

 

2018-2019 йилларнинг 9 ойлик якунларига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг тақослама диаграммаси

 


2019 йилнинг 9 ойлик  якунлари бўйича Республикамиздаги 6200,5 км минтақавий автомобиль йўллари таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 345,0 км, Андижонда 581,4 км, Бухорода 459,4 км, Жиззахда 335,3 км,  Қашқадарёда 404,7 км, Навоийда 461,4 км, Наманганда 435,5 км, Самарқандда 497,2 км, Сурхандарёда 490,5 км, Сирдарёда 379,5 км, Тошкент вилоятида 382,1 км, Фарғонада 597,5 км, Хоразмда 530,3 км ҳамда Тошкент шаҳрида 300,7 км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан  135,2 фоизни ташкил этади.

 

2019 йил 9 ойлик  якунига кўра минтақавий автомобиль  йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)

2019 йил  9 ой давомида  Республика бўйича  автомобиль йўлларида  42695 км узунликдаги йўллардан 2200,0 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2018 йилининг  9 ойликка қараганда 74,6 фоизни ташкил этади.

Тизим корхонлари томонидан 2019 йил 9 ойликда   293 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2018 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда 50,6 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топшириш кўрсаткичи 2019 йил 9 ойда   12865 тоннани  ташкил этади. Бу – қарийб ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Автомобиль  йўллари қўмитасининг 2019 йил  9 ойликда – умумий бажарилган ишлар хажми – 3700,4 млрд. сўмдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг 9 ойликка нисбатан  151,0 фоиз ни ташкил этганлигини кўрсатади.

 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали