Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2019 -2020 йиллар 9 ойлик якунларига кўра Автомобиль йўллари қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий МАЪЛУМОТ

3695 11 Ноябр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 222 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2019 й 9 ойлик амалда 2020 9 ойлик амалда Ўтган йилга нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм3700305382.5
шу жумладан:
1 Инвеститсия дастури бўйича млрд.сўм 901.8720.279.8
км 57.477.7135.4
2Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм343.9213.862.2
км80.521.326.4
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм1388.7969.369.8
км6200.51991.532
4 Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларимлрд.сўм10661149108
км2200.2270103
5Янги ишжойларини яратиш киши2931177440 баровар ўсиш


Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотлар  2020 йил I-ярим йилликда Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 720.2 млрд. сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу кўрсаткич 2019йилнинг худди шу даврига нисбатан  79.8 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 213.8 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилга  нисбатан 62.2 фоизга тенг.

 

2019-2020 йиллар  9 ойлик якунига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг таққослама диаграммаси



2020 йил I-ярим йиллик якуни бўйичаРеспубликамиздаги 1991.5 км минтақавий автомобиль йўлларитаъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида  77.2 км, Андижонда 268.5 км, Бухорода 134.1 км, Жиззахда 101.7 км,  Қашқадарёда 224.2 км, Навоийда 92.4 км, Наманганда 86.6 км, Самарқандда 194.1 км, Сурхандарёда 146.4 км, Сирдарёда 90.7 км, Тошкент вилоятида 108.5 км, Фарғонада 211.4 км, Хоразмда 150.3 км ҳамда Тошкент шаҳрида  105.4 км минтақавий автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан  32 фоизни ташкил этади.

 

2020 йил 9 ойлик якунига кўра минтақавий автомобиль  йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)




2020 йил 9 ойликда Республикабўйича  автомобиль йўлларида 42695 км узунликдаги йўллардан 2270 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалгаоширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2019 йил 9 ойликка қараганда 103 фоизни ташкил этади.

Тизим корхонлари томонидан 2020 йил 9 ойликда 11774та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2019 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда 40 баровар ошган.

Хулоса қилиб айтганда, Автомобиль  йўллари қўмитасининг 2020 йил 9 ойликда    – умумий бажарилган ишлар хажми – 3053,0 млрд. сўмдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан  82,5 фоизни ташкил этганлигини кўрсатади.

 


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали