2 январь дам олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистон Президенти 2 январни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни 2017 йил 2 январни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
"Фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан 2017 йил 2 январь — душанба дам олиш куни деб эълон қилинсин", — дейилади фармойишда.