5 ой давомида қилинган ишлар ҳақида маълумот
2019 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизим корхоналари томонидан жами 1627,8 млрд. сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди.
Жумладан, автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш дастурлари бўйича 424,3 млрд. сўмлик, тўла таъмирлаш бўйича эса 160,9 млрд. сўмлик ишлар бажарилган.
Ўтган давр мобайнида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 609,9 млрд.сўмлик маблағлар ўзлаштирилди ва 1034 км йўллар жорий таъмирланди.
2019 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 395,1 км ички хўжалик йўллари, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида эса 624,9 км йўллар таъмирланди. Бундан ташқари 35 км шаҳар кўчалари ва кириш автомобиль йўллари қурилиб, қайтадан таъмирланди.
Тизим бўйича 145 та янги иш ўринлари яратилди.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати