Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қизиқиш билдириш учун сўровнома

1519 28 Ноябр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 99 Kb)

Ички Аудит бўйича консультант хизматлари 

Лойиҳа рақами

53312-001

Лойиҳа номи

Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш лойиҳаси

Топшириқ номи

Ички аудитор

Мамлакат

Ўзбекистон Республикаси

 

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2022 йил 25 март куни "Миллий автомобиль йўлларни ривожлантириш" лойиҳаси харажатларини қоплаш учун 4174-UZB-сонли қарз битимини имзолаган ва ушбу қарз маблағларининг бир қисмини ушбу лойиҳа доирасида молиявий аудит бўйича консультант хизматлари хариди учун йўналтиришни кўзда тутган. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (Буюртмачи) орқали ҳар чоракда мустақил аудитор ташкилоти (Аудитор) томонидан ташкилотнинг қийматини ошириш ва фаолиятини такомиллаштириш учун ички аудит ўтказишни талаб қилади. Ушбу хизмат 3 йиллик даврни қамраб олади. 

Аудиторнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат, аммо улар билан чекланмайди:
(i) молиявий ва операцион маълумотларнинг ишончлилиги ва яхлитлигини текшириш ва бундай маълумотларни аниқлаш, ўлчаш, таснифлаш ва тақдим этиш учун ишлатиладиган воситаларнинг самарадорлигини текшириш; (ii) тизимларнинг сиёсат ва тартибларга мувофиқлиги самарадорлиги ва таъсирини баҳолаш; (iii) мавжуд активларни ҳимоя қилиш тизимини кўриб чиқиш ва, агар керак бўлса, бундай активларнинг мавжудлигини текшириш; (iv) ресурслардан фойдаланиладиган иқтисодиёт ва самарадорликни баҳолаш; кейинчалик, ресурслардан тежамли фойдаланишга тўсқинлик қиладиган шароитларни аниқлаш.
 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси айни пайтда тегишли консультант ташкилотларни (консультантларни) ички аудит хизматларини кўрсатиш учун қизиқиш билдиришга таклиф қилмоқда. Қизиқиш билдирадиган консультантлар хизматларни тақдим этиш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари керак.

Консультантларни қисқа рўйхат учун танлаш мезонлари қуйидагича:

I. Бошқарув компетенцияси. Консультантнинг сифат назорати, лойиҳа бошқарувни мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқарув ёндашуви ва методологияси бўйича қобилияти ва малакалари (максимал балл=15);

II. Техник компетенция. Консультантнинг умумий ва мазкур топшириққа ўхшаш иш тажрибаси (максимал балл=70);

III. Географик компетенция. Консультантнинг Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги иш тажрибаси, шунингдек унинг доимий иштирокини таъминлаш мақсадида маҳаллий офисининг мавжудлиги (максимал балл=15). 

Хизматлар ҳақида батафсил маълумот ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизимидаги (CМS) Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномага (CSRN) илова қилинган техник топшириқда келтирилган. 

Консультантлар ўзларининг қизиқиш билдиришномаларини алоҳида ташкилот сифатида ёки қўшма корхона ёки суб-консультант шаклида тақдим этишлари мумкин. Қўшма корхонанинг ҳамма аъзолари барча вазифани бажариш учун биргаликда ва алоҳида жавобгар бўладилар. Бироқ, қисқа рўйхатни тузишда суб-консультантнинг тажрибаси ҳисобга олинмайди. 

Консультант 2017 йил ОТБ қарз олувчилари учун харид қоидаларида (товарлар, ишлар, консалтинг ва бошқа (консалтинг бўлмаган) хизматлар) белгиланган энг паст молиявий таклифни танлаб олиш услубига мувофиқ танланади. 

Қизиқиш билдиришномалари 2022 йилнинг 28 декабрига қадар CSRN (www.csrn.adb.org) кўрсатмаларига мувофиқ ОТБнинг CMS тизими (www.cms.adb.org) орқали тақдим этилиши керак. Қизиқиш билдиришномасининг қисми сифатида консультантлар ўзларига тегишли маълумотларини ОТБнинг CSRNга киритишлари лозим. 

Қўшимча маълумотни қуйида кўрсатилган манзилдан олиш мумкин:

Автомобиль йўллари қўмитаси

Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68

Телефон: (99871) 268-99-68

Электрон манзил: surkhandarya.project@gmail.com


Батафсил маълумот(.pdf форматида юклаб олиш)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали