Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланди

110629 16 Декабр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 110 Kb)


Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби келтирилди. У қуйидагича:

АРИПОВ Абдулла Нигматович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти 


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари:

РАМАТОВ Ачилбай Жуманиязович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти


АЗИМОВ Рустам Содиқович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


МИРЗАЕВ Зойир Тоирович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти


ИБРАГИМОВ Ғуломжон Иномович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти


РОЗУКУЛОВ Улуғбек Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти


ИКРАМОВ Адхам Ильхамович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти


НАРБАЕВА Танзила Камаловна

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали