Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўллари қўмитасида кенгаш фаолият бошлади

2643 1 Ноябр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 90 Kb)

Мамлакатда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизимини яратиш, медиация, ҳакамлик судлари ҳамда халқаро арбитражларни фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ишончига сазовор бўладиган низоларни ҳал этувчи самарали муқобил институтларга айлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Мазкур масалада Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори муҳим ҳуқуқий асос бўлганлигини эътироф этиш лозим.

Автомобиль йўллари қўмитасининг тегишли буйруғи билан жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.

Қарорга кўра, Апелляция кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органи ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Ахборот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали