Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўллари қўмитасида ёшлар билан ишлаш

14765 6 Март, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1286 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказилган учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижроси юзасидан, Автомобиль йўллари қўмитасида ёшлар билан ишлаш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, у изчиллик билан ҳаётга жорий этилмоқда.




Ўтказилган тадбирлар сони ва салмоғи анча улкан. Мисол тарзида эса ¬– Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида бўлиб ўтган ижодий учрашув, Тошкент автомобиль йўллари коллежида Германиянинг "Papenburg" компанияси директорлар кенгаши аъзоси Ангела Папенбург хоним билан ривожланган давлатларда ўқитилаётган "DUAL" ўқув режа ва дастурлари бўйича ташкил этилган қизиқарли давра столи, институт ва коллеж талабаларининг талаба ва ўқувчиларини – бевосита қўмита тизимига кирувчи Қўйлиқ кўприклар, темир-бетон  қурилмалар заводи, "Автойўлтрансхизмат" унитар корхонаси каби бир қанча корхоналарда мавжуд йўл қурилиши техникалари ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништирилуви, бўлғуси йўлчилар иштирокида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчасидаги 1,2 км йўлни асфальтлаш ишлари амалга оширилгани ва бошқа қатор амалий тадбирларни санаб ўтиш мумкин.




27 январдан шу кунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан жами 5 мингдан зиёд ёшлар билан учрашилди. Ёшлар иштирокида 1,1 км тупроқ йўл – шағал йўлга айлантирилди, 1,2 км йўлда асфальтлаш ишлари бажарилди. Учрашув ва йиғилишлар якунларида энг фаол ёшларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.



Ёшлар билан боғлиқ тадбирлар шу кунларда ҳам давом эттирилмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали