Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автотранспортлар ҳаракатларини чеклаш ёки тақиқлаш

21357 13 Октябр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 93 Kb)

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни  "Автомобиль йўллари тўғрисида" ( ЎРҚ № 117-сон. 2007 йил 2 октябрь)

16-модда. Йўл ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

Ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида, табиий офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.

Йўл ташкилотлари автомобиль йўлларининг соз ҳолатда бўлишини, улардан транспорт воситалари муттасил ва хавфсиз ўтишини таъминлаши шарт.


Республика худудида таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланган ёки тақиқланган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали